Самарқандда ўзини каналга ташлаган аёлнинг жасади Қашқадарёдан топилди

июл 25 / 2019

Самарқандда 17 июль куни 4 болали аёл Дарғом каналига ўзини ташлаб, жонига қасд қилгани хабар берилганди. Аёлнинг жасади Қашқадарё вилояти Чироқчи туманидан топилди, деб ёзади «Дарё».
 
Аёлнинг жасадини бир неча кун давомида ғаввослар қидирган. Кейинроқ Қашқадарё вилоятидан қўнғироқ бўлиб, каналдан аёл кишининг жасади топилганлиги ҳақида хабар келган. Аёлнинг яқинлари жасадни бориб кўрганидан сўнг у ҳақиқатда Г.Ҳ.нинг жасади эканлиги аниқланган.
 
Аёл нима сабабдан жонига қасд қилгани маълум эмас.
 
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *