Самарқандда хизмат бурчини ўташ чоғида ҳалок бўлган ҳарбийлар хотирасига бағишланган ёдгорлик монументи очилди

янв 15 / 2016

alt

ЎзАнинг хабарига кўра, унда давлат ва жамоат ташкилотлари, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. 

Қуролли Кучларимиз сафида хизмат қилаётган ҳарбийларнинг ҳамиша ҳушёр ва сергаклиги, ҳар қандай шароитда ҳам Ватан ҳимояси учун тайёрлиги туфайли бугун осмонимиз мусаффо, халқимиз осуда ҳаёт кечирмоқда. Хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбийларнинг жасорати давлатимиз томонидан муносиб тақдирланиб, халқимиз доимо ёд этмоқда. 

Мамлакатимиз Қуролли Кучларининг 24 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни арафасида бунёд этилган мазкур ёдгорлик ҳам хизмат бурчини ўташ чоғида ҳалок бўлган ҳарбийларга халқимизнинг чексиз эҳтироми ва миннатдорлиги рамзидир. 

Самарқанд гарнизонидаги ҳарбий қисмлар, ўқув юртлари ва жамаотчилик томонидан ёдгорлик пойига гуллар қўйилди. 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *