Самарқандда ички ишлар ходимлари малакаси оширилди

мая 28 / 2019

alt

Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти томонидан жорий йилнинг 22-26 май кунлари Самарқанд вилояти ИИБ туман-шаҳарлар бўйича ички ишлар органлари жиноят қидирув бўлими (бўлинма, гуруҳ) бошлиқлари, профилактика инспекторлари ва навбатчилик қисми инспекторларининг хизмат мажбуриятларини самарали бажаришлари учун хизмат фаолиятидан ажралмаган ҳолда касбий билимларини хотирлаш, янгилаш, чуқурлашлаштириш ҳамда кўникма ва маҳоратларини юксалтириш борасида сайёр ўқув йиғинлари ўтказилмоқда. Бу ҳақда Самарқанд  вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар қилди.

Ўқув йиғинига жалб қилинган ходимларга худуддаги вазиятдан келиб чиққан ҳолда ички ишлар органларида хизматни тўғри ташкил қилишлари учун тизимдаги ислоҳотлар, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси самарадорлигини ошириш, жиноятларни олдини олиш ва фош этиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги муаммолар ва уларнинг ечимлари юзасидан тегишли тавсиялар берилмоқда.   

«Модуль» тизимига асосан ташкил этилган ўқув машғулотлари Малака ошириш институти профессор-ўқитувчилари томонидан, турли вазиятлар таҳлили ҳамда уларнинг ечими ва камчиликларни бартараф этишга оид қаратилган мавзулар инновацион педагогик технологиялар ёрдамида кенг ёритилмоқда.

Хусусан, «Муаммоли вазият», «Ақлий ҳужум», «Тушунчалар таҳлили» ва бошқа замонавий интерактив педагогик методлардан фойдаланиб, туман ва шаҳарлар кесимида ички ишлар органлари фаолият билан боғлиқ айрим масалалар чуқур таҳлил қилиниб, уларнинг ечимлари бўйича тегишли тавсиялар берилмоқда.

Ўқув машғулотлари давомида жиноятчиликка қарши курашиш борасидаги хорижий давлатларнинг илғор тажрибалари мисолида уларни амалиётга жорий этиш усуллари муҳокама қилинмоқда.

Самарқанд вилоятининг туман ва шаҳарларида фаолият юритаётган 25 нафар профилактика инспекторлари билан алоҳида гуруҳда ташкил этилган малака ошириш ўқув жараёни давомида уларининг фаолиятини такомиллаштириш, аҳолининг тинчлигини таъминлаш, уларга узлуксиз хизмат кўрсатиш, шунингдек мурожаатларини ўз вақтида ва сифатли кўриб чиқиш ҳамда ҳал этиш юзасидан зарур амалий тавсиялар берилмоқда. Ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, ички ишлар органларининг соҳавий хизматлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш  ҳамда жамоатчилик ташкилотлари билан яқиндан ҳамкорлигини тўғри ва самарали ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.    

Ўқув жараёнида тингловчилардан анкета сўровномасини ўтказиш асосида амалиётдаги мавжуд муаммо ва уларни бартараф этиш юзасидан фикр-мулоҳазалар олиниб, маҳаллий илғор тажрибалар ўрганилмоқда ҳамда бошқа ҳудудларга уларни татбиқ этиш юзасидан тегишли вазифалар белгиланди.

 

 

 

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *