Самарқандда "Nexia"ни олиб қочган 16 ёшли фуқаро қўлга олинди

апр 13 / 2016

alt

Қўшработ тумани ИИБ навбатчилик қисмига Заркент қўрғонида яшовчи фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, ўзининг “Nexia” русумли автомобили номаълум шахс томонидан олиб қочиб кетилгани ҳақида хабар қилган. 
Маълум бўлишича, ариза муаллифи автомашинасини уйи олдида қаровсиз қолдирган. Воқеа жойига етиб келган ички ишлар органлари ходимлари томонидан олиб борилган чора-тадбирлар натижасида олиб қочилган машина Гужумсой маҳалласи ҳудудидан техник соз ҳолда топилди. Жиноятни  шу туманда яшовчи 16 ёшли фуқаро содир этганликда гумонланиб, қўлга олинди. 

ИИВ матбуот хизмати хабарига кўра, мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *