Самарқандда очилган Конфуций институтининг бир йиллиги нишонланди

дек 15 / 2015

alt

Унда институт жамоаси, Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси маслаҳатчиси Зоу Ян Ҳуи, «ЗТЕ» мобил телефон компанияси директори Ҳао Веи, «Керуи» компанияси директори Ванг Чаолар иштирок этишди. 

Элчи Зоу Ян Ҳуи сўзларига кўра, Конфуций институти олий таълим муассасаларига хитой тили бўйича юқори малакали мутахассисларни тайёрлашда амалий ёрдам кўрсатиш, Ўзбекистон ва Хитойдаги ўқув юртлари ўртасидаги илмий-услубий ва таълим соҳасидаги алоқаларни ривожлантиришни мақсад қилган.

Тадбир СамДЧТИ хитой тили йўналиши талабалари ҳамда Конфуций институти ўқувчилари томонидан тайёрланган бадиий қисм билан давом этди. Шунингдек, Хитой иероглифларини ёзиш мусобақасида ғолиб бўлган талабаларга эсдалик совғалари топширилди. Бу ҳақда “Зарафшон” газетаси хабар беради.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда илк Конфуций институти 2005 йили Тошкентда, 2014 йил декабрь ойида Самарқандда ҳам очилган эди.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *