Самарқандда сув сатҳи кўтарилганлиги боис оролчада қолиб кетган 24 киши қутқарилди (+фото)

июл 05 / 2019

4 июль куни соат 10:05да Самарқанд вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси навбатчилик хизматига телефон орқали Тойлоқ тумани “Зарафшон” маҳалласи “Мирзаполвон” қишлоғида яшовчи фуқаро Ҳ.А. мурожаат қилиб ёрдам сўраган.
 
3 июль куни Зарафшон маҳалласи Мирзаполвон қишлоғи ҳудудидан оқиб ўтувчи қисмида жойлашган, ўзлаштирилган ер майдонида деҳқончилик қилиш учун оролчага 24 нафар маҳаллий фуқаролар дарёни кечиб ўтишган. Аммо, сув сатҳи кўтарилганлиги туфайли оролдан яшаш пунктига қайтиш имкони бўлмаган.
 
Мазкур ҳолат бўйича вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи раҳбарлигида жами 4 нафар ҳарбий хизматчи ва 6 нафар қутқарувчилар зудлик билан белгиланган ҳудудга етиб боришган. Олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида оролчада қолиб кетган 24 нафар фуқаролар тан жароҳатисиз махсус кичик хажмли кемада қирғоққа олиб ўтилган.
 
Хабар вa янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *