Самарқандда уйидан осилган ҳолда топилган йигит фермер бўлмаган

фев 01 / 2019

alt

30 январь куни интернет нашрларида 21 ёшли фермер йигит уйи молхонасида осилган ҳолда топилгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Пахтачи туман ҳокимлиги мазкур ҳодиса бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилди.
 
Қайд этилишича, туман ҳокимлиги, ҳуқуқ-тартибот идоралари ва жамоат ташкилотлари вакиллари, Истиқбол маҳалласи фаоллари 2019 йилнинг 28 январь куни ўз жонига қасд қилган О.Н.нинг хонадонида бўлиб, унинг оила аъзоларидан ҳол сўраган. Маҳалла фаоллари ушбу оила тинч-тотув яшагани, уйда ҳеч қандай жанжал бўлмагани, рўзғорда иқтисодий етишмовчилик мавжуд эмаслигини таъкидлаган.
 
Улар ихтиёрида 26 сотих ер майдони бўлиб, шундан 8 сотихида иссиқхона барпо этилган. Оила учун даромад етарли бўлган.
 
Марҳум фермерлик фаолияти билан шуғулланмаган ва ҳеч бир фермер хўжалигида ҳам ишламаган. У онаси  ва акаси билан Навоий шаҳридаги мебель дўконида ёлланма ишчи бўлиб ишлаб келган, деб ёзади Zarnews.uz.
 
UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *