Самарқандда Янги йил байрами олдидан савдо ярмаркалари ташкил этилди

дек 18 / 2015

alt

Қайд этилишича, ярмаркага вилоятдаги таъминотчи корхоналар, агрофирма ва фермер хўжаликлари, паррандачилик фабрикалари бириктирилган. Уларга ҳар бир савдо нуқтасида тўлов терминали ўрнатиш, маҳсулотни сифатли ва арзон нархда етказиб бериш ҳамда юксак савдо маданияти асосида сотиш бўйича вазифалар белгилаб берилган. 

Самарқанд шаҳридаги беш деҳқон бозори ҳамда Фарҳод, Кимёгарлар ва Сўлим шаҳарчаларида ана шундай ярмаркалар фаолият олиб бормоқда. Ушбу масканларда арзонлаштирилган маҳсулотлар сотувини йўлга қўйиш учун уларнинг ҳар бирига иккитадан туман масъул ҳисобланади. 
 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *