Самарқандда йигит рашк туфайли опа-сингилни пичоқлади

авг 12 / 2019

alt

8 август куни соат 15:00 лар атрофида Самарқанд шаҳридаги Мирзо Улуғбек кўчаси, 32-уйда жойлашган савдо дўкони олдида фуқаро А.С. ўзининг танишлари М.З ва унинг опаси М.З.лар билан рашк оқибатида жанжаллашиб қолади. Жанжал вақтида А.С. ўзининг ёнида бўлган пичоқ билан опа-сингил таналарининг юз ва бошқа соҳаларини бир неча маротаба кесиб, уларга ўртача оғирликдаги тан жароҳатлари етказган.
 
Шу куни унга нисбатан ЖКнинг 105-моддаси 2-қисми “а,г” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.
 
9 август куни А.С. ЖПКнинг 227-моддаси тартибида ушланган, деб хабар беради Самарқанд вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси.
 
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг
 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *