Самарқандда жамоат транспортлари учун тўлов махсус жетонлар орқали амалга оширилади

апр 12 / 2016

alt

Вилоят ҳокимининг "Самарқанд шаҳрида йўловчи ташувчи жамоат транспортида юриш йўлкира ҳақини нақд пулсиз, пластик карточкалар орқали сотиб олинадиган махсус жетонлар воситасида амалга оширишни ташкил этиш тўғрисида"ги қарори муҳокама учун Ягона интерактив давлат хизматлари порталида эълон қилинди.

Қарорга биноан, 1 майдан бошлаб Самарқанд шаҳрида йўловчи ташувчи жамоат транспортида юриш йўлкира ҳақи нақд пулсиз, пластик карточкалар орқали сотиб олинадиган махсус жетонлар воситасида амалга оширилади. Шаҳарда йўловчи ташувчи жамоат транспортида юриш йўлкира ҳақини пластик карточкалар орқали сотиб олинадиган махсус жетонлар воситасида ташкил этиш, унинг ҳаракатини назоратга олиш тартиби тўғрисида Йўриқномани ишлаб чиқиш ва расмийлаштириш лозим.

Жетонлар сотилишини ташкил этиш учун шаҳар ҳудудида махсус сотув шахобчалари ташкил этилади.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *