Самарқандда аттракциондан қизнинг йиқилиши сабаби ва унинг ҳозирги аҳволи маълум қилинди

мая 15 / 2019

alt

Аввалроқ Самарқанддаги истироҳат боғида бир қиз айланиб турган аттракциондан учиб чиқиб кетгани ҳақида хабар қилинганди.
 
Бош прокуратура матбуот хизмати берган ахборотига кўра, ушбу кўнгилсизлик 12 май куни соат тахминан 16:00 атрофида, Самарқанд шаҳрининг Беруний кўчасидаги Ёшлар истироҳат боғида юз берган. Ҳодиса оқибатида 8-синфда ўқувчи 15 ёшли П.Р. исмли қиз тан жароҳати олган, унга «Бошнинг энса чап соҳаси юмшоқ тўқималари лат ейиши» ташхиси қўйилган.
 
Ўқувчи қизга Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд филиалида тиббий ёрдам кўрсатилган ва уйига жавоб берилган. Ҳолат юзасидан ички ишлар органлари томонидан терговга қадар текширув бошланган.
 
Ёшлар истироҳат боғи раҳбарининг айтишича, ҳодиса қизнинг ўзи йўл қўйган хато сабаб рўй берган. У белбоғни сал вақтлироқ ечган бўлиши мумкин. Аттракцион тўхтатилиб, қайта текширилган. Боғ маъмурияти ушбу ҳолат учун узр сўради.
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг
 
 
 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *