Самарқандлик фуқаро 180 дона қўлбола тарзда ишлаб чиқилган ароқларни пуллаётган пайтда қўлга олинди

фев 10 / 2016

alt

У ўз хонадонида 2 турдаги 180 дона қўлбола тарзда ишлаб чиқилган ва бир хил сериядаги акциз маркалари билан маркаланган ароқларни 810 минг сўмга пуллаётган пайтда фош қилинди.

Шунингдек, унинг хонадони ва ёрдамчи хўжалик хоналари амалдаги тартибларга биноан холислар иштирокида кўздан кечирилганда, 122 дона қўлбола ароқлар, елим идишларда сақланаётган 147,5 литр этил спирти ва 50 литр коньяк, контрафакт тарзда ишлаб чиқиладиган ароқларни қадоқлашга мўлжалланган 58 дона қопқоқлар, 70 дона ғилофчалар, 39 дона бир хил сериядаги акциз маркалари борлиги аниқланди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитасининг ахборот хизмати маълум қилади.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *