Sanofi компанияси ҳамкорлигида "Қалбакилаштирилган ва контрафакт дори воситаларига қарши кураш" мавзусида халқаро конференция ўтказилади

июл 05 / 2019

Картинки по запросу лекарство

9 июль куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳамда Sanofi компанияси ҳамкорлигида “Қалбакилаштирилган ва контрафакт дори воситаларига қарши кураш” мавзусидаги халқаро конференция ташкил этилади. 
 
Конференция доирасида асосий спикерлар ⎯ Франциянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Виолен де Вильмор хоним, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш, Sanofi компаниясининг қалбаки дори воситаларига қарши курашиш бўйича глобал бўлими раҳбари Жоффруа Бессо иштирокида пресс-брифинг ўтказилади. Унда мутасаддилар қалбакилаштирилган ва контрафакт дори воситаларининг ўсиши каби долзарб муаммо юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришади. 
 
Тадбир Wyndham меҳмонхонасида 9:00дан 16:00гача бўлиб ўтади. Унда иштирок этишни истаган журналистлардан +998 97 7591211 рақами орқали боғланишлари сўралади.
 
Хабар вa янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *