Сергели туманида яшовчи фуқаролар ФҲДЁга электрон ариза топширишлари мумкин бўлди

апр 12 / 2016

alt

Хизмат натижаси никоҳни қайд этишга аризани қабул қилиш ва оила қурмоқчи бўлган шахсларга тиббий кўрикка йўлланма бериш ҳисобланади.

Хизмат пуллик бўлиб, Тошкент шаҳри Сергели туманида доимий рўйхатда турувчи жисмоний шахсларга кўрсатилади.

Агар ариза берувчи Сергели туманида рўйхатдан ўтмаган, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган никоҳ ёши (эркакларга 18 ёш, аёлларга 17 ёш)га тўлмаган, никоҳдан ўтаётган шахслардан бири уйланган ёки турмушга чиққан, никоҳдан ўтиш истагини билдирган шахслар тўғри шажара бўйича қариндошликка кирган, аризачилардан бири суд томонидан руҳий бузилиш (руҳий касаллик ёки ақли заифлик) натижасида лаёқатсиз деб топилган бўлса, хизмат кўрсатиш рад этилади.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *