Сергелида 15 киши овқатдан заҳарланган. Улар "Оқтепа лаваш"нинг товуқли сэндвичидан истеъмол қилган

июн 06 / 2019

 

Тошкент шаҳрида 4 июнь куни 15 киши овқатдан заҳарланган. Улар ўз касалликларини "Оқтепа лаваш"нинг товуқли сэндвичи билан боғламоқда, деб хабар қилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
 
Маълум бўлишича, 4 июнь куни соат 17:00 дан бугун 6 июнь соат 12:00 га қадар вазирликнинг Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий текшириш институти клиникасига 11 нафар, шаҳар 5-сон юқумли касалликлар шифохонасига 3 нафар ва 2-сон юқумли касалликлар шифохонасига 1 нафар бемор кўнгил айниши, қайд қилиш, бош оғриши, умумий ҳолсизланиш, ич кетиши, ошқозон соҳасида оғриқ, тана ҳароратининг кўтарилиши каби шикоятлар билан мурожаат қилган. Улар тиббий кўрикдан ўтказилиб, “Овқат токсикоинфекцияси” бирламчи ташҳиси билан шифохонага ётқизилган. Беморлардан 3 нафарининг аҳволи оғир, қолганлариники ўртача оғирликда.
 
Мазкур ҳолат бўйича ўтказилган бирламчи эпидемиологик текширув натижасида қуйидагилар аниқланган:
 
Беморларнинг 11 нафари касалликларини Сергели тумани, Янги Қўйлиқ кўчаси, 7б-уйда жойлашган, 4 нафари Сергели тумани Сергели-8 мавзесида жойлашган“GRAND AZIA PLUS” МЧЖга қарашли “Оқтепа лаваш” умумий овқатланиш шаҳобчаларида тайёрланган товуқли сендвични истеъмол қилганликлари билан боғлашмоқда.
 
Ушбу умумий овқатланиш шаҳобчасида қисқа муддатли текширув ўтказиш учун Президент ҳузуридаги тадбиркорлик субъектлари хуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили номига Тошкент шаҳар ДСЭНМ томонидан 6 июндаги 07-11/4388-сонли маълумотнома кўриб чиқиш ва хулоса олиш учун берилди.
 
Ҳолат юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг алоҳида назорати ташкил этилган. Вазирлик томонидан юзага келган эпидемик вазиятни жойига чиқиб ўрганилиб, беморларга ва мутахассисларга ўз вақтида ҳар жиҳатдан амалий ёрдам кўрсатилмоқда, дейилади вазирлик хабарида.
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *