Сергелида икки автобус тўқнашуви, ҳайдовчиларнинг бири ишдан кетди

ноя 20 / 2019

alt

19 ноябр куни пойтахтнинг Сергели тумани, “Ўзгариш” қўрғони ҳудудидан ўтувчи йўлда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ таркибидаги автобус саройларига қарашли иккита автобус тўқнашган, деб хабар қилади “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ матбуот хизмати.

Ушбу ҳолат жамият мутасаддилари томонидан ўрганилди. Маълум бўлишича 5-автобус саройига қарашли, 99-йўналишда қатновчи “Мерседес-Бенц” русумли автобус ҳайдовчиси Холматов бекатга тўхташ жараёнида у ерда тўхтаб турган 4-автобус саройига қарашли 122-йўналишда қатновчи Ҳасанов бошқарувидаги “Исузу” русумли автобусга орқа тарафи билан урилган. Яъни, бекатга тўхташда белгиланган меъёрга амал қилмай,  “Исузу” автобусини сиқиб қўйиши оқибатида тўқнашув содир бўлган.

Ушбу ҳолатда жабрланганлар йўқ, аммо, автобуслар зарарланган.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари томонидан мазкур ходиса юзасидан тегишли баённома расмийлаштирилган.

Йўл қоидасини қўпол равишда бузган “Мерседес-Бенц” русумли автобус ҳайдовчиси Холматов  билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган. Шу билан бирга автобусларга етказилган зарар айбдордан ундириладиган бўлди, дейилади жамият хабарида.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *