Шайх Абдулазиз Мансур Ислом цивилизацияси маркази директорига ўринбосар бўлди

сен 12 / 2019

alt

Бугун, 12 сентябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг ўринбосари Шайх Абдулазиз Мансур Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази директорининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Дин ишлари бўйича қўмита хабар беришича, мазкур тайинлов “Ислом дини илмлари ривожига беқиёс ҳисса қўшган буюк алломаларимизнинг бой меросини чуқур ўрганиш, улар томонидан асос солинган илмий фаолиятни қайта тиклаш ва ривожлантириш борасидаги ишларни жадаллаштириш мақсадида” амалга оширилган.

Маълумот учун, Шайх Абдулазиз Мансур (1944 йили Фарғона туманида туғилган) Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом олий маъҳади (1975—1979) ва Судан Ислом университетини (1980—1981) тамомлаган.

У 1982—2006 йилларда диний идора Фатво бўлими мудири, Шарқшунослик институтида илмий ходим, «Мовароуннаҳр» нашриёти мудири, Дин ишлари бўйича қўмита бўлим бошлиғи, Президент давлат маслаҳатчиси, Тошкент Ислом университети проректори каби лавозимларда ишлаган.

Шайх Абдулазиз Мансур 2006 йилдан буён Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари сифатида ишлаб келаётган эди.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *