Шофирконда 3 эгизак туғилган оилага Cobalt совға қилинди

мар 29 / 2019

alt

Бир оз аввал Шофиркон туманида уч чақалоқ дунёга келгани, уларга Шавкат, Мирзиё ва Миромон исмлари қўйилган ҳақидаги хабар қилган эдик. 

Ушбу эгизакларнинг онасига “Фарзанднома” китоби совға қилинган эди. Бухорога Шавкат Мирзиёев ташрифидан сўнг, ушбу оилага Cobalt автомобили топширилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ республикамизнинг турли ҳудудларида туғилган ва давлат раҳбарининг исм-шарифи билан номланаётган 3 эгизакларнинг оталарига Cobalt ҳамда Spark автомобиллари совға қилинганди.

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *