«Шум бола» фильми режиссёри Дамир Салимов вафот этди

мар 29 / 2019

alt

Ўзбек миллий киноси дарғаларидан бири, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, кинорежиссёр ва оператор Дамир Исмоилович Салимов 28 март куни 81 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда «Ўзбеккино» матбуот хизмати хабар беради.

Дамир Салимов «Шум бола», «Ленинградликлар-жигарбандларим менинг», «Тоғлар чорлайдим» каби машҳур фильмлар ва бир қатор мультфильмларни яратган.

UZ24 жамоаси марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *