Швеция суди Гулнора Каримовадан айбловни олиб ташлади — ОАВ

фев 15 / 2019

alt

Хорижий нашрлар тарқатган хабарларга кўра, 15 февраль куни Швеция суди Telia телекоммуникация компанияси раҳбариятига кирган шахслардан айбловларни олиб ташлаган. 
 
Улар орасида Ўзбекистонда бизнес юритиш имкониятига эга бўлиш мақсадида Гулнора Каримовага пора берганликда гумон қилинган компания собиқ бош директори Ларс Ньюберг ва собиқ директор ўринбосари Теро Кивисаари ҳам бор.
 
Суд Гулнора Каримова билан боғлиқ пул ўтказмалари ҳақида ҳам баёнот берган. У пора олишда гумон қилинаётган шахслар гуруҳидан чиқарилган.
 
"Округ суди бу ишда барча жавобгарлардан айбловни олиб ташлади", дейилади хабарда.
 
Бир неча йил илгари Telia 2004-2012 йилларда Ўзбекистон ҳукуматига алоқаси бўлган сохта компания ҳисобига 800 миллион долларга яқин маблағ ўтказгани маълум бўлганди. Нидерлания ва АҚШ ҳукуматлари 2014 йилдан Telia’нинг 2007 йилда ўзбек бозорига кириб боришини текширишни бошлади, 2016 йилда эса компанияга 1,25 миллиард евро жарима солганди. 2015 йилда компания Евросиё бозоридан чиқишга қарор қилган. 2017 йил сентябрида уч нафар собиқ раҳбарларга коррупция бўйича айблов эълон қилинган, учаласи ҳам ўз айбини рад этган.
 
UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг
 
 
 
 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *