Сифатли маҳсулот ишлаб чиқарувчилар тақдирланди

ноя 21 / 2016

 alt

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси (ЎИҲҲҚЖФ) томонидан телерадиокомпаниянинг "Тошкент" телеканалида ташкил этилган "€œСифат назорати¢€" кўрсатувида жорий йилда маҳсулоти сифатли деб топилган маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни тақдирлаш маросими ўтказилди.

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси раиси ўринбосари Нодирбек Юсуповнинг таъкидлашича, бугунги кунда мамлакатимизда истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, фуқароларда истеъмол маданиятини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Мазкур тадбирни ташкиллаштиришдан асосий мақсад кўрсатув дастури доирасида ички истеъмол бозорига меъёрий ҳужжатлар талабларига мос озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда кундалик эҳтиёж учун мўлжалланган ноозиқ-овқат маҳсулотлари етказиб бераётган ишлаб чиқарувчиларни рағбатлантиришдир.

"Сифат назорати"€ кўрсатувининг жорий йилда эфирга узатилган сонларида14 та ишлаб чиқариш корхонасининг маҳсулотлари тегишли меъёрий ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги аниқланди. Шунинг натижасида Finland Butter€ ХК, Milk Euro Food€ МЧЖ ҚК, €œGood Food Group€ МЧЖ ҚК, Makiz Baraka€ МЧЖ, €œ"Rahimov Т."€ ХТ, €œPacking Distribution€ МЧЖ, €œDavanti Product€ МЧЖ, Arktika Bottlers МЧЖ ҚК, Imir Trade Group€ МЧЖ, Yaks Quality€ МЧЖ, €œPrime Sopone€ ХИИ МЧЖ, "Янгийўлёғмой"€ АЖ, "Samarqand Choy Qadoqlash Fabrikasi" МЧЖ ХК, Quality Product Manufacturing€ МЧЖга ЎИҲҲҚЖФнинг эсдалик совғалари ва ҳамкор ташкилотларнинг ташаккурномаси топширилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Адлия вазирлиги, "Ўзстандарт"€ агентлиги, Савдо-саноат палатаси, "€œЎзбекозиқовқатхолдинг"€ холдинг компанияси, "Тошкент"€ телерадиоканали ДУК ҳамда Федерация масъул ходимлари иштирок этди.

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Матбуот ва ахборот бўлими

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *