Сирдарёда 72 ёшли нафақахўр аёлни пичоқлаб ўлдириб, каналга ташлаб юборган жиноятчилар қўлга олинди

фев 02 / 2016

alt

"Даракчи" газетасининг ёзишича, Валентина Косицина 1943 йилда туғилган, нафақахўр, яқин қариндошлари бўлмаган.

Дастлаб, Ховос шаҳарчаси милиция бўлинмаси Валентина Косицинанинг бедарак йўқолганлиги ҳолати бўйича, суриштирув-қидирув ишларини бошлаб юборади. 17 декабрь куни Жанубий Мирзачўл каналидан аёл кишининг мурдаси топилди. Зудлик билан тезкор-тергов гуруҳи тузилиб, воқеа жойига етиб борилди. Суриштирувлар давомида охирги пайтларда кампирнинг уйига Гулнора Давлетова исмли тадбиркор аёл серқатнов бўлиб қолганлиги аниқланди.

Маълум бўлишича, ўз шахсий бизнесига эга ишбилармон аёл, Гулнора Давлетова, аввал, ўзи кейин ўғли Баҳодирни кампир билан таништириб, нима қилиб бўлсада кўнглини овлаб, мол-мулкини, уй-жойини қўлга киритиш йўлларини излай бошлайди. Аммо Валентина Косицина Гулноранинг алдовларига кўнмаганидан кейин зўрлик ишлатиб бўлсада ниятига эришмоқчи бўлади.

Уни дастлаб уйига, сўнг бозор ичидаги омборхонага ғайриқонуний равишда қамаб қўяди. Калтакланган кампирни, баданининг турли жойларига етказилган тан жароҳатлари битиб кетгунча оч-ноҳор ушлаб туришади. Кейин қариндоши, муқаддам бир неча бор судланган Улуғбек Арзиқулов билан тил бириктириб, кампирнинг қон томирига ухлатадиган укол қилишади. Валентина Косицинани мажбурлаб машинага олиб чиқишади. Жанубий Мирзачўл каналининг Ховос шаҳарчасидан анча олис томонига боргач, аввалдан тайёрлаб қўйилган арқон билан кампирни бўғишади. Типирчилаб жон талашиб ётган қариянинг бўйнига эса Гулнора Давлетова пичоқ тортиб юборади. Сўнг мурдани йўқ қилиш учун каналга ташлаб юборишади.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *