Сирдарёдаги боғчада оммавий заҳарланиш кузатилди

июн 19 / 2019

alt

18-19 июнь кунлари Сирдарё вилояти Боёвут тумани 21-сонли мактабгача таълим муассасасининг 23 нафар тарбияланувчиси, 1 нафар тарбиячиси ҳамда 1 нафар ҳамширасида заҳарланиш ҳолати кузатилди.
 
Соғлиқни сақлаш вазирлигидан маълум қилинишича, улар тана ҳароратининг кўтарилиши, кўнгил айниши, қайд қилиш, ич кетиши, қорин соҳасида оғриқ каби касаллик белгилари билан Боёвут туман тиббиёт бирлашмасининг юқумли касалликлар бўлимига “ўткир ичак касаллиги, овқат токсикоинфекцияси” ташхисига гумон қилиниб ётқизилган. 
 
Дастлабки эпидемиологик суриштурувлар жараёнида мазкур муассаса ичимлик суви билан таъминланмагани, 17 июнь куни тоза ичимлик суви ташиб келтирилмаганлиги натижасида боғчанинг санитария-гигиена қоидалари ҳолати қониқарсизлиги, шунингдек, болалар қайнатилмаган сув ичганлиги ҳамда боғча ҳудудидаги мавжуд ўрикзордан ўрик мевасини яхши ювмасдан еганлиги оқибатида касаллик келиб чиққанлиги тахмин қилинмоқда. Ўрганиш ва лаборатория текшириш ишлари давом этмоқда.
 
Беморларнинг аҳволи ўрта ва енгил оғирликда, шифохонада дори- дармонлар етарли миқдорда, уларга керакли барча тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
 
Вазият Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан назоратга олинган.
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *