Сирдарёлик раҳбарлар ва Комил Алламжонов мактабларга ҳамда кутубхонага китоблар совға қилди

мар 27 / 2019

alt

Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Комил Алламжонов Сирдарё вилоятига ташриф буюрди.

Президентимиз 19 март куни ўтказилган видеоселекторда билдирган ташаббуси асосида ташкил этилаётган «Book challenge» лойиҳаси Сирдарёда кўтаринки руҳда давом этмоқда. Лойиҳа доирасида Гулистон шаҳри марказида тантанали тадбир ўтказилди ҳамда вилоят ҳокими Ғафуржон Мирзаев бошчилигидаги раҳбар ходимлар томонидан 2000 мингдан ошиқ китоблар тақдим этилди. Энди бу китоблар вилоятдаги кутубхона ва мактабларга тақдим этилади.

Комил Алламжонов ва вилоят ҳокими Ғафуржон Мирзаев Сайхунобод туманининг Ўзбекистон маҳалласида истиқомат қилувчи тадбиркор аёл Гавҳарой Ҳусанова томонидан ташкил этилган шахсий кутубхонанинг очилиш маросимида иштирок этди ҳамда кутубхонага Президент совғаси –  1000 дан ортиқ китобларни топширди. Агентлик директори Комил Алламжонов ва вилоят хокими Ғафуржон Мирзаев кутубхонанинг илк аъзоси бўлишди. Уларнинг имзолари чекилган аъзолик чиптаси фахрли мехмонлар сифатида қайд этилди.

Агентлик раҳбари, шунингдек, туманда барпо этилган “Жажжи билағон” нодавлат мактабгача таълим муассасасининг очилиш маросимида ҳам иштирок этди. Ушбу муассасада севимли мультфильм қаҳрамонлари номи билан гуруҳлар ташкил этилган бўлиб, инглиз ва рус тиллари чуқур ўргатилади, таълим олувчилар учун барча замонавий шароитлар яратилган. Комил Алламжонов бу каби масканларни қўллаб-қувватлаш, болалар адабиёти билан таъминлашда Агентлик амалий ёрдамга тайёр эканини таъкидлади.

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *