Сиз руҳий тушкунликдамисиз? Биз билан боғланинг!

мар 05 / 2019

alt

Сиз бирор маротаба психологга мурожаат қилиб, муаммоларингиз юзасидан маслаҳат олганмисиз?  Ёки буни энди синаб кўрмоқчимисиз? Бу борада таҳририятимиз сизга ёрдам беради.

 Айни дамда ҳаётингизда ўзингиз дуч келаётган ёки анчадан бери сизни қийнаб келаётган руҳий муаммолар ҳақида қисқача ёзиб, uz24 сайтининг  uz24info@gmail.com  электрон манзилига юборинг. Мактубингизда телефон рақамларингизни ёзишни унутманг.

Сизнинг ҳаётингиздаги юзага келаётган руҳий муаммолар ўрганилиб, таҳририят ходимлари албатта сиз билан боғланишади!

 Психолог сизга ҳар қандай руҳий мавзуда керакли маслаҳатларни беради.

Шунингдек, психолог сиз билан шахсан индивидуал суҳбат олиб бориши ёки сиз ўзингизга берилган маслаҳатларни “Сизнинг психологингиз” рукни остида сайтимиз орқали ўқишингиз мумкин.

Шахсингиз, манзилингиз сир тутилади.

Тез орада Ўзбекистон Республикаси психологлар ассоциацияси аъзоси, руҳшунос — Жаҳонгир Қўчқоров билан бўлиб ўтган суҳбатни ўтказиб юборманг. 

 

UZ24: Хабар ва янгиликларни TelegramFacebookTwitterОдноклассникиа ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *