Собиқ матбуот котиби Президентнинг кун тартиби ҳақида гапирди

авг 05 / 2019
alt
 
“AlterEgo”нинг янги сони меҳмони Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори, Президентнинг собиқ матбуот котиби Комил Алламжонов интервью давомида давлат раҳбарининг кун тартиби ҳақида гапириб ўтди.
 
Қуйида интервьюдан парча келтирамиз:
 
Ж: Сиз Президент билан қанча муддатда кўришиб турар эдингиз? 
 
КА: Деярли ҳар куни.
 
Ж: Сиз Президентнинг одатий иш куни нималардан иборатлигини айтиб бера оласизми?
 
КА: Эрталаб соат 9-9:30 да иш бошланади ва қачон тугаши номаълум. Биз доим: “Ўзингизни эҳтиёт қилинг, жуда кўп ишлаяпсиз”, деб кўп айтардик. Масалан, ҳар тонг — биз юртбошимиз учун тайёрлаган турли маълумотлар, қабуллар ва жадвал бўйича тадбир бор бўлса, тадбир билан, учрашув бўлса, учрашув дайджести билан бошланарди. Кун шу ишлар билан давом этарди ва биз уйга жуда кеч қайтардик, дам олиш кунларисиз ишлардик.
 
Ж: Нега дам олиш кунларисиз?
 
КА: Менимча, йиғилиб қолган муаммолар тинчлик ва бўшашишга имкон бермасди.
 
Ж: Бу савол энергия билан боғлиқ. Дарҳақиқат, ҳаммани Президентнинг бунчалар серғайрат инсон эканликлари ҳайратлантиради. Сизнингча, улар бунча ғайратни қаердан оладилар?
 
КА: Бу, эҳтимол мамлакатни яхши томонга ўзгартиришга бўлган кучли истак билан боғлиқ бўлса керак. Тўпланиб қолган муаммолар ва уларни ҳал қилиш, мамлакатимизни янги босқичларга олиб чиқиш истаги юртбошимизга тинчлик бермайди ва улкан ғайрат бағишлайди. Биз уларнинг ортларидан улгуролмасдик. Президентимиздан ёш бўлсам-да. Жуда қаттиқ чарчадим. Юртбошимиз шу қадар ғайратлиларки, менга ўхшаганларнинг 10 таси ярим йўлда қолиб кетади. Айниқса, вилоятларга сафарга борганда. Соат 8:30 да аэропортда бўлишимиз керак эди. Бунинг учун соат 6:30-7:00 да уйғониш зарур. Ярим соат ичида биз, 8:30 да — Президент келарди. Самолётга ўтириб учамиз. Самолётдан тушишимиз билан кортежга ўтирамиз ва қилинадиган ишларнинг режали дастури жуда зич тузилган бўлади. Дастурдаги ишлар кўламини камайтириш мумкин, бироқ Президентимиз ҳатто йўлда ўтган ҳар бир дақиқамиз самарали фойдаланишни талаб қиладилар. Сиз тасаввур қилолмайсиз, биз ҳатто сув ёки чой ичмаймиз, овқатланмаймиз, дам олмаймиз — трапдан тушишимиздан, объектларга боришни бошлагандан то тунгги 12 гача ишларни тугатмагунимизча.
 
Буни тасаввур қила оласизми? Биз ҳолдан тоямиз, Президентимиз эса ҳали тетик. Президентимиз халқимиз билан мулоқот қилганда одамларнинг муҳаббатлари ва қўллаб-қувватлашларини ҳис қилиб, кучга тўлсалар керак. Бу эса ишлашга рағбат беради. Объектларга бориб келгандан сўнг, 3-4 соат давом этадиган йиғилиш бошланади. Унда муҳим ва долзарб масалалар ҳал қилинади. Тунгги соат 12 да мажлисдан чиқамиз, чарчаганмиз ва Президент эса тетик ҳолда 10-15 дақиқа тамадди қилиб, телевизор орқали янгиликларни кузатадилар, матбуотни ўқийдилар. Мана шундай ақлбовар қилмас режим.
 
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг
 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *