Соғлиқни сақлаш вазирлиги байрам кунлари овқатдан заҳарланишдан эҳтиёт бўлишга чақирди

дек 31 / 2015

alt

Барчамизга маълумки, кундалик ҳаётимизда сабзавот, мева ва қўзиқоринларни консервалаш усулидан кенг фойдаланганимизда санитар нормаларга кўп ҳолларда амал қилинмайди. Консервани нотўғри тайёрлаш ва сақлаш ҳатто баъзан ўлим билан якунланиши мумкин бўлган озиқ-овқатдан заҳарланиш – ботулизмга олиб келиши мумкин.

Ботулизмдан ҳимояланиш учун Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги огоҳлантиради: уй шароитида тайёрланган консерваларни истеъмол қилишдан сақланинг!

Уй шароитида тайёрланган консерва маҳсулотлари аксарият ҳолларда хавфсизлик талабларига жавоб бермайди ва етарлича тозаланмайди, уларнинг хавфсизлиги ҳеч бир кўринишда кафолатланмайди. Шунга кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлиги республика аҳолисини ботулизмдан ҳимояланиш учун уй шароитида тайёрланган консервалардан фойдаланмасликка ва саноатда ишлаб чиқарилган консервалардан фойдаланишга чақиради!

Манба: minzdrav.uz

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *