Чегарадаги можарода сўхликлардан 187 киши жароҳатланган, 15 киши Фарғонага олиб келинган

июн 01 / 2020
alt
31 май куни Фарғона вилоятининг Сўх туманидаги Чашма қишлоғи ва Қирғизистоннинг Боткен вилояти Қадамжой туманидаги қишлоқ аҳолиси ўртасида юзага келган можаро вақтида сўхликлардан 187 нафар киши турли даражада тан жароҳати олган (https://t.me/suxaokasux/9420).
 
Бугун бош вазир Абдулла Арипов Сўхга ташрифини касалхонага бориш билан бошлаган, беморлар ва жароҳатланганлар ҳолидан хабар олган. Оғир аҳволдаги яралаганларни вилоят марказий шифохоналарига етказиш учун санавиация хизмати сафарбар этилган. 1 июнь куни беморларнинг 15 нафари вилоят марказига олиб келинган.
 
Можаро оқибатида Ўзбекистон ҳудудидаги учта хонадонда ёнғин юз берган.
 
«Зарар кўрган оилалар хонадонларини қисқа муддатда тиклаб берамиз», — деб айтган Бош вазир Абдулла Арипов.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *