ССВ Китобдаги шифохонада болалар ҳамширалар кийинадиган хонада даволанаётгани ҳақидаги хабарга муносабат билдирди

мая 23 / 2019

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ижтимоий тармоқларда тарқалган Қашқадарё вилояти Китоб туманидаги болалар шифохонасида жой етишмаслиги туфайли бемор болалар санитария талабига жавоб бермайдиган, ҳамширалар кийинадиган хонада ётиб даволанаётгани акс этган хабарларга изоҳ берди.
 
Айни пайтда 130 ўринга мўлжалланган туман болалар шифохонасида йилига саккиз минг нафардан зиёд болаларга малакали тиббий ёрдам кўрсатилаяпти. Барпо этилганига кўп йил бўлган мазкур шифохона биноси анча таъмирталаб аҳволга келиб қолганлиги сабабли айни кунларда туман тиббиёт бирлашмаси ҳудудида болалар шифохонаси учун янги бино қурилиши жадал суръатда олиб борилмоқда. Бунинг учун инвестиция дастури доирасида қарийб 4 миллиард сўмга яқин маблағ сарфланиши кўзда тутилган. 
 
– Мазкур бино қурилиши жорий йилнинг тўртинчи чорагида якунланиб, фойдаланишга топширилиши режалаштирилган. Натижада ҳудудда тиббий-ижтимоий инфратузилма янада яхшиланиб, болаларга тиббий ёрдам кўрсатиш сифати янги босқичга кўтарилади, – дейди Қашқадарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Дониёр Турсунов.
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *