Стокгольмда террорчиликда гумон қилинаётган 5 нафар ўзбекистонлик фуқаро устидан суд бошланди

янв 07 / 2019

– Улардан бири 2017 йилда Стокгольмда террорчилик уюштирган Рахмат Оқилов билан алоқада бўлган

alt

Стокгольмда 7 январь куни олти нафар террорчиликда гумон қилинаётган шахслар устидан суд бошланди. Бу ҳақда РИА Новости Швеция прокуратурасига асосланиб хабар қилмоқда.

Террорчиликда гумон қилинаётган шахслар Стокгольмда ва унинг яқинида бўлган Стрёмсунд шаҳрида 2018 йилнинг апрель – октябрь ойларида ҳибсга олинган. Улардан беш нафари Ўзбекистон ва бир нафари Қирғизистон фуқароларидир. Ҳибсга олинган шахсларнинг энг каттаси 1972 йилда, энг кичиги 1994 йилда туғилган.

Хабарда айтилишича, улардан бири 2017 йилда Стокгольмда террорчилик уюштирган Рахмат Оқилов билан алоқада бўлган.

Айни дамда уларнинг барчаси жиноятда айбдорликларини инкор қилмоқда. Суд 2019 йилнинг 11 февралида якунига етиши режалаштирилган. 

Хабарда гумон қилинаётган шахсларнинг уч нафари  террорчилик жиноятини тайёрлашда айбланаётганлиги айтилган. Улар, хусусан, кўпчиликни қурбон қилиш ва зарар етказиш мақсадида катта миқдорда кимёвий моддалар сотиб олишда айбланмоқда. Шунингдек, ўта оғир жиноятларни молиялаштиришда, хусусан дунёнинг кўплаб мамлакатларида таъқиқланган “Исломий давлат” террорчилик ташкилотига молиявий ёрдам кўрсатишганлиги таъкидланган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *