Сурхондарёда аёл киши божхона ходимини калтаклади

дек 03 / 2019

alt

Сурхондарё вилояти, Сариосиё туманидаги "Чумчуқлижар" чегара божхона постида аёл Ф.К. (1963 й.т. тадбиркор) хизматни ўтаб келаётган божхона инспектори Л.Х.га қаршилик кўрсатиб, уни ҳақорат қилиб, бош қисми ва юзига қўллари билан уриб, тан жароҳати етказган, деб хабар қилади бош прокуратура матбуот котиби.

Мазкур ҳолат юзасидан Сариосиё тумани прокуратураси томонидан Ф.К.га нисбатан ЖКнинг 219-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *