Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди

мар 31 / 2019

alt

 Халқаро бахшичилик санъати фестивалига бағишлаб бойсунлик ҳунармандлар дунёдаги энг катта сўзанани тикишган (суратда).

20 нафар чевар томонидан яратилган ушбу санъат намунасининг узунлиги 25 метр, эни эса 6 метрни ташкил этади. Оғирлиги  60 килограммдан иборат.

Сўзана тикилишига 6 ой вақт сарафланган ва ёрқин рангдаги 16 килограммдан иборат ипаклардан фойдаланилган.

Фестиваль олдидан кўпчиликка намойиш этиладиган ушбу сўзанани яқин кунларда Гиннеснинг рекордлар китобига киритиш учун мутахассислар таклиф этилиши режалаштирилган.

 

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *