Сурхондарёда юк вагонида яширинча Тожикистондан олиб келинаётган патрон аниқланди

ноя 16 / 2018

alt

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Сариосиё” темир йўл чегара божхона пости орқали Республикамизга яширинча кириб келаётган ўқ-дори  тўхтатиб қолинди, деб хабар бермоқда Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси ахборот хизмати.

Тожикистондан Ўзбекистонга кириб келган юк поездининг вагонларидан бири  божхона назоратидан ўтказилганда, мазкур вагоннинг кўз илғамас, хуфия жойига айёрона тарзда жойланган 1 дона 7,62мм. калибрли Калашников автоматининг патрони борлиги аниқланди.

Ҳозирги вақтда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом этмоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *