Талабалар стипендияси олдинги ҳолига қайтиши мумкин

янв 10 / 2020

alt

Бугун Бош вазир ўринбосари Азиз Абдухакимов билан талабаларга стипендия тайинлаш тартиби бўйича ҳукумат қарори лойиҳасини муҳокама қилдик, деб ёзмоқда Олий Мажлис депутат Расул Кушербаев ўз телеграм каналида.

Кўпчилик талабаларнинг мурожаатларини инобатга олган ҳолда билдирилган таклифлар ҳам лойиҳада акс эттирилиб, ушбу қарор қабул қилиниши билан аълочи, фаол, беш баҳога ўқиётганлар илгаригидек юқори, тўртга ўқиётганлар эса ўз номи билан тўртлик, уч баҳога ўқиганлар эса учлик стипендия олиши кутилмоқда.

Оддий айтганда ҳар ким ўз интилиши ва изланишига қараб стипендия олади.

Шунингдек, лойиҳада яна бир қатор яхши янгиликлар бор, деб қўшимча қилади Р.Кушербаев.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *