Талабаларга контракт суммаларини ойма-ой бўлиб тўлаш имконияти берилади

сен 10 / 2019

alt

2019/2020 ўқув йилидан бошлаб аҳолига тўловларни амалга оширишда енгиллик яратиш мақсадида контракт суммаларини ойма-ой бўлиб тўлаш имконияти берилади ҳамда олий таълим муассасалари ректорлари тўлов муддатларини узайтириш ваколатига эга бўлади. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йилда олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида ўқитиш қийматининг ўрнатилишига тааллуқли шарҳида маълум қилинган.

Шарҳда янги ўқув йилидан тўлов-контракт қиймати миқдорлари икки хил кўринишда –  “стипендияли” ва “стипендиясиз” этиб белгиланишига ҳам изоҳ берилган.

Стипендиясиз қиймат миқдорлари, ҳар ойлик талабага тўланиши белгиланаётган 400 000 сўм, бир йилда жами 4 800 000 сўмни чегириб ташлаш ҳисобига шакллантирилади.

Мисол учун, бакалавриатнинг Гуманитар фанлар, Педагогика, Техника,  Қишлоқ ва сув хўжалиги таълим йўналишлари бўйича тўлов-контракт асосида таҳсил оладиган талабалар (жами талабаларнинг қарийб 80 фоизи) 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб, қуйидаги тартибда тўловларни амалга ошириши мумкин:

-Стипендия билан – 10 792 960 сўм (Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан 17 баробарида);

-Стипендиясиз – 5 992 960 сўм (10 792 960 сўм -  4 800 000 сўм).