Талимаржон ва Ангрен ИЭСларини модернизация қилиш ишлари якунланди

янв 17 / 2017

alt

Фото: Ангрен ИЭС / uzbekenergo.uz

«Ўзбекэнерго» Талимаржон  ва Ангрен ИЭСларида модернизация ишларини якунлади. Бу ҳақда компаниянинг йиллик ҳисоботида маълум қилинди.

Ангрен ИЭСида қуввати 150 МВт бўлган энергоблок ўрнатилди.

Қашқадарё вилоятидаги Талимаржон ИЭСида Жанубий Кореянинг Daewoo ва Hyundai компанияларидан иборат халқаро консорциум жами қуввати 900 мВт бўлган иккита буғ-газ қурилмасини ўрнатишни якунлаган. 

Икки янги буғ-газ қурилмаси ишга туширилиши билан Талимаржон ИЭСда электр энергияси ишлаб чиқариш 2,3 баробар кўпайиб, 10,4 миллиард киловатт-соатни ташкил этади.

Айни вақтда умумий қуввати 900 мегаватт бўлган яна иккита буғ-газ қурилмасини 2022 йилгача ишга тушириш ва ИЭСда электр энергияси ишлаб чиқаришни йилига 20,4 миллиард киловатт-соатга етказиш юзасидан лойиҳа ишлаб чиқилмоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни‚‚‚‚‚‚‚ Facebook‚‚‚‚‚‚‚ ҳамда‚‚‚‚‚‚‚ Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *