Таниқли фотограф Тимур Карповга Комил Алламжоновнинг аралашуви билан хорижга чиқиш паспорти бериладиган бўлди

июн 14 / 2019

На данном изображении может находиться: 2 человека, люди сидят, стол и в помещении

 
Куни кеча ўзбекистонлик таниқли фотограф Тимур Карпов ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хорижга чиқиш паспортини олишда муаммоларга дуч келаётгани ҳақида хабар қилган эди. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Комил Алламжонов фотограф билан учрашиб, ушбу масалани атрофлича ўрганди ва тегишли давлат органлари билан уни ҳал этиш чоралари кўрилди. Бу ҳақда Алламжонов ўзининг фейсбукида хабар қолдирди.
 
– Тимур эртагаёқ Яшнабод тумани хорижга чиқиш-кириш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига бориб, тегишли ҳужжатларни расмийлаштиргандан сўнг, унга белгиланган тартиб ва муддатда чет элга чиқиш паспорти берилади, деб ёзади у.
Комил Алламжоновнинг таъкидлашича, барча журналистлар, блогерлар, ижодкорлар Агентликнинг ишончли ҳимоясида. Уларни қўллаб-қувватлаш ва доим кўмак беришга тайёр.

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *