Таниқли журналист Бобур Комилов вафот этди

ноя 12 / 2018

 

– Узоқ давом этган ҳасталик сабаб бўлган

– Даволаниш учун Туркияга кетган эди

alt

БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси матбуот котиби, халқаро тоифадаги журналист Бобур Комилов узоқ давом этган ҳасталикдан сўнг вафот этди. Бу ҳақда журналист Шоҳира Ҳамро Facebook’даги саҳифаси орқали маълум қилди

У «Давр» информацион дастури бошловчиси сифатида танилган эди.

«Биз Бобурни Тошкентда, “PROLOGUE” халқаро кинофестивалида кутаётган эдик. Кинофестиваль тадбирларида инглиз тилида бошловчилик қилишга таклиф қилган эдик. Бобур орзулари бир дунё йигит эди. Ўзига хос йўли, ўз овозига эга журналист энди орамизда йўқ. Худо раҳмат қилсин!», — деб ёзади Шоҳира Ҳамро.

Маълум бўлишича, Бобур Комилов даволаниш учун Туркияга кетган эди.

Дафн маросими Сурхондарёда ўтказилади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *