"Танк биатлони" бўйича ҳозирча гуруҳда биринчи ўриндамиз

авг 05 / 2019

€œÐ¢Ð°Ð½Ðº биатлони€ бўйича ҳозирча гуруҳда биринчи ўриндамиз

Бешинчи халқаро армия ўйинларининг “Танк биатлони” йўналиши бўйича илк бор иштирок этаётган ўзбекистонлик ҳарбий хизматчилар биринчи шартни кўнгилдагидек бажарди. 3-4 август кунлари ўтказилган мусобақада сержант Убайдулла Турдиалиев етакчилигидаги экипаж аъзолари берилган вазифани бекаму кўст бажаришга ҳаракат қилди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабар берди.
 
Таъкидлаш керакки, “Танк биатлони” мусобақасининг иккинчи гуруҳида 13 та жамоа иштирок этиши кўзда тутилган эди. Аммо Шри-Ланка ва Жанубий Африка Республикаси жамоалари мазкур мусобақага етиб келмаганлиги сабабли гуруҳда 11 та жамоа биринчилик учун кураш олиб бормоқда.
 
photo_2019-08-05_09-34-33.jpg
 
Йигитларимиз топширилган вазифани аъло даражада бажаришга бор куч-ғайратини сафарбар этишди.
 
“Танк биатлони” мусобақасида илк бор иштирок этаётган ҳарбий хизматчиларни Россия Федерациясида фаолият юритаётган бир гуруҳ юртдошларимиз катта қизиқиш билан кузатиб борди.
 
– Москва шаҳрида бир неча йилдан бери ишлайман, – дейди қашқадарёлик Анвар Ёрбозоров. – Ҳамюртларимизнинг бугунги иштирокини ижтимоий тармоқлар орқали билдик ва дўстларимиз билан мамлакатимиз ҳимоячиларини қўллаб-қувватлаш мақсадида юртимиз байроғини қўлимизда баланд тутиб келдик. Ҳарбийларимизнинг шижоатини, муваффақиятини кўриб, мамлакатимиз армиясидан яна бир бор ғурурландик.
 
photo_2019-08-05_09-34-35.jpg
 
Мусобақа жараёнида иштирок этаётган халқаро тоифадаги мутахассислар ҳам жамоамизнинг чиқишини алоҳида эътироф этиб, юқори баҳолашди. Шу кунгача гуруҳда 7 та жамоа биринчи шарт бўйича берилган топшириқларни бажарган бўлса, вакилларимиз улар ичида биринчи ўринда кетяпти.
 
Мусобақа давом этмоқда.
 
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *