Тармоқда Саид-Абдулазиз Юсуповнинг қўлга олинишидан олдин ёзиб қолдирган видеомурожаати пайдо бўлди

мая 13 / 2019

 

Facebook'да Ўзбекистон Мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди директори Саид-Абдулазиз Юсуповнинг Ўзбекистон Президентига йўллаган видеомурожаати эълон қилинди.
 
 
 Ушбу видеомурожаатни унинг укаси Муҳаммад Баҳоуддин Юсупов тармоққа жойлаган. Унинг маълум қилишича, мазкур видео 2018 йилнинг 25 сентябрида, Саид-Абдулазиз Юсупов туҳмат ва тазйиқлар исканжасида юрган вақтда тасвирга олинган.
 
«Бу видеони акам Саид-Абдулазиз Юсуповдан 25 сентябрь 2018 йилда ёзиб олганмиз. Ўша вақтда ҳам қанақадир туҳматлар, тазйиқлар ичида эдилар ва менга бундай ҳолат яна такрорланиши мумкин дегандилар. Ўшанда жуда тошиб кетдилар. Кейин ҳар эҳтимолга қарши шу видеони ёзиб олдик. Мен акамнинг Президентимиз Шавкат Мирзиёевга қилган бу мурожаати жуда кўп нарсаларга ойдинлик киритишига ва акамнинг тез кунларда оиламиз бағрига қайтишига ишонаман», — деб ёзади Муҳаммад Баҳоуддин Юсупов.
 
Саид-Абдулазиз Юсупов 10 май куни Жиноят кодексининг 168-моддасида кўзда тутилган фирибгарлик фактлари аниқланганлиги юзасидан ушлангани маълум қилинди. У ўзини ДХХ ходими сифатида таништириб, товламачилик ва фирибгарлик йўли билан жуда катта миқдорда пора олгани айтилмоқда.
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг
 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *