TechGirls лойиҳаси 15-17 ёшли ўзбекистонлик қизларни Америкага ўқишга олиб кетади

дек 10 / 2018

alt

Ўқувчи алмашиш бўйича ташкил қилинган TechGirls лойиҳасига 1 декабрдан бошлаб аризалар қабул қилина бошланди. Бу ҳақда АҚШ элчихонаси матбуот хизмати хабар қилмоқда.

TechGirls - Марказий Осиё, Яқин Шарқ ва Шимолий Африка давлатлари учун ташкил қилинган халқаро ёзги лойиҳадир. Унда 15 ёшдан 17 ёшгача бўлган мактаб, лицей коллеж ўқувчи қизлари иштирок этишлари мумкин.

Технологик компаниялар, етакчилик марказларини бориб кўриш, жамият ишларида қатнашиш имконияти, қисқа муддатли малака ошириш ва маданий тадбирларда иштирок этиш TechGirls лойиҳаси иштирокчилари тажрибасининг ажралмас қисми бўлади.

TechGirls лойиҳаси ғолиблари интерактив технологик ва компьютер лагерида иштирок этиб, бир ой АҚШда бўлишади. Ушбу лойиҳа ахборот технологияси, лойиҳалаштириш ва киберхавфсизлик каби мавзуларни янада чуқурроқ ўрганиш имконини яратади.

2012 йилдан буён TechGirls дастурида Жазоир, Миср, Иордания, Ливия, Ливан, Морокко ва Фаластин каби мамлакатлардан 15-17 ёшдаги 181 нафар қиз иштирок этиб, билим олди. 2019 йил дастурида Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистондан 25 нафар қиз иштирок этади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

 

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *