Телефон талашиш оқибатида ака ўз укасини пичоқлаб ўлдирди

авг 21 / 2019

alt

20 август куни  соат 19:30 ларда Олмалиқ шаҳрида ўзаро келишмовчилик оқибатида ака ўз укасининг қотилига айланди, деб хабар беради Бош прокуратура матбуот хизмати.
 
Шаҳарнинг Абдулла Қаххор кўчасида яшовчи 25 ёшли М.А. укаси, 18 ёшли А.А. билан уяли телефон аппаратини талашиб қолиб, ўзаро келиб чиққан жанжал натижасида ошхона пич ёшли оғи билан укасининг бўйин соҳасига бир маротаба санчиб, тан жароҳати етказган.
 
А.А. отаси томонидан шифохонага олиб борилаётган вақтда, йўлда вафот этган.
 
Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан М.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
 
М.А. тегишли процессуал тартибда ушланган.
 
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг