"Темур тузуклари" сайти ишга туширилди

сен 30 / 2016

alt

Шунингдек, "Темур тузуклари" веб-сайтини ишлаб чиқишда Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, «Ўзбекистон» нашриёт-матбаа ижодий уйиг, Темурийлар тарихи давлат музейи ҳамда Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонаси ҳисса қўшди.

Сайтдаги маълумотларга кўра, Амир Темурнинг 675 йиллик таваллуд тўйи арафасида Биринчи Президентиимиз Ислом Каримов таклифига кўра, "Темур тузуклари"€ асари мукаммал ҳолда, юксак сифат билан янгитдан чоп этилди.

Амир Темурнинг «Темур тузуклари» асарининг веб-сайтини фойдаланувчилар учун қизиқарли ва қулай ишлаб чиқишда юқорида келтирилган нашрнинг матни ҳамда Амир Темур ва «Темур тузуклари» асарига ишланган миниатюралар, рангли иллюстрациялар ва суратлардан фойдаланилди.

Веб-сайтда «Темур тузуклари» асари ҳақидаги қимматли мақола ва қизиқарли маълумотларга кенг ўрин берилган. Аҳамиятлиси, маълумотлар фойдаланувчилар учун қулай, замонавий шаклларда тақдим этилишига алоҳида эътибор қаратилган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram каналида ҳам кузатиб боринг. Каналга ўтиш:  https://telegram.me/uz24news_uz

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *