Термизда "Аъло таътил" аъло ўтмоқда

мар 06 / 2019

alt

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи “Камалак” болалар ташкилоти ҳамда халқ таълими вазирлиги ҳамкорлигида Сурхондарё вилоятидаги “Халқаро ёшлар оромгоҳи”да “Аъло таътил” лойиҳасининг навбатдагиси бўлиб ўтмоқда. 

Чоракни аъло баҳоларга тугатган 10-16 ёшдаги ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида иккинчи бор ўтказилаётган “Аъло таътил” лойиҳасида мамлакатимизнинг барча ҳудудидан 182 нафар фаол ўқувчилар иштирок этмоқда.

alt

Бугун иштирокчилар “Менинг аъло касбим” лойиҳаси доирасида маҳоратли касб эгалари — Ўзбекнефтьгаз соҳаси вакиллари билан учрашди. Унда иштирокчилар нефть газ соҳаси вакили Шоҳрух Холматовнинг муваффақият сирлари билан танишди.

— Бундай касб учрашувлари ёшларда ноёб касблар ҳақида тасаввур уйғотиш, турли касбларга қизиқтиришда муҳим аҳамиятга эга, — дейди Шоҳрух Холматов. — Бу учрашувни ёшларни касбга йўналтирувчи янги платформа, деб айтишимиз мумкин. Ёшлар иттифоқи томонидан ташкил этилган мазкур платформа ёшларга турли касблар, уларнинг ютуқли ва масъулиятли томонлари ҳақида маълумот беради. Яқин келажакда Ўзбекистонга газ ва нефтни қазиб олиш, қайта ишлаш ва ундан тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш, бу ресурсларни тежаб ишлатиш бўйича янги технологияларни кашф этадиган ёшлар жуда зарур. Учрашувда қатнашган аълочи ўқувчилар орасидан мана шундай етук мутахассислар етишиб чиқса, ажабмас.

alt

Учрашувда ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *