Термиздаги бахшичилик фестивалида Амир Темур спектакли намойиш этилади

апр 04 / 2019

alt

Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида жорий йилнинг 5-10 апрель кунлари бўлиб ўтадиган Халқаро бахшичилик санъати фестивалига қизғин тайёргарлик ишлари бошлаб юборилган.

alt

 Фестивал ўтказилиши учун ҳар бир вилоятга катта-катта майдонлар ажратилиб, ташкилотчилар ва иштирокчилар томонидан махсус саҳналар ўрнатилмоқда.

alt

Фестивал доирасида ушбу майдонларда миллий ҳунармадчилик буюмлари ва намуналари  намойиш этиляпти.

alt

Самарқандликлар томонидан бунёд этилган Самарқанд майдонида хорижий элчиларга саркарда бобомиз Амир Темур спектакли ҳамда миллий бахшичилик санъатини намойиш этиш учун Самарқанд вилоят театри ижодкорлари томонидан саҳна ҳозирланган.

Булунғур туманининг "Чавки" жамоаси ҳам фестивалга катта тайёргарлик билан ташриф буюрган.

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *