Тўрақўрғон ИЭСда биринчи газ трубинаси ишга тушди

авг 06 / 2019

alt

Бугун Наманган вилоятидаги Тўрақўрғон ИЭСда биринчи газ турбинаси ишга туширилди, деб хабар қилади Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.
 
Айни вақтда ИЭС синов режимида фаолият кўрсатаётган бўлса, ноябрь ойидан тўлиқ ишга туширилади.
Биринчи қурилмани 2019 йилнинг сентябрь ойида, иккинчисини ноябрь ойида фойдаланишга топшириш режалаштирилганди. 
 
Янги авлодга мансуб энергоблоклар анъанавий иссиқлик электр станциялари сарфлайдиган ёнилғига бирлигига нисбатан икки баробар кўп электр энергияси ишлаб чиқаради. 
 
Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, буғ-газ қурилмаларида КПД тахминан 59 % ташкил этиб, бу анъанавий буғ генераторли станциялар кўрсаткичларидан анча юқори бўлиши билан бирга, энергоблокларнинг иш жараёнида атмосферага чиқадиган зарарли газлар миқдори қарийб икки бараварга камаяди.
 
Тўрақўрғон ИЭС ишга туширилиши натижасида бир йилда 900 Мвт қўшимча қўшимча қувват ёки 7 млрд КвТ соат электр энергияси ишлаб чиқариш имконияти яратилади ва Фарғона водийсининг Наманган, Андижон ва Фарғона вилоятларида электр энергиясига бўлган эҳтиёж тўлиқ қопланади.
 
Қурилиш ишларида 2400 га яқин маҳаллий ва хорижий ишчилар иштирок этди.
 
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг
 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *