ТИВ ахбороти: Москвада ўзбекистонликлар иштирокидаги муштлашувда икки киши вафот этди

фев 19 / 2019

alt

Аввалроқ, 17  февралга ўтар кечаси Москва жанубий-шарқидаги автомойкаларнинг бирида ишлаётган ўзбекистонликлар ўртасида муштлашув рўй бергани ҳақида хабар қилгандик.

Ўзбекистоннинг Россиядаги Элчихонаси берган маълумотларга кўра, ҳодиса натижасида жароҳат олганлардан бир киши воқеа жойида, иккинчиси касалхонада вафот этган, деб хабар бермоқда ТИВ матбуот хизмати.

Тергов қўмитасининг Москва шаҳри бўйича Бош бошқармаси томонидан Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 111-моддаси 4-қисмида (қасддан соғлиқга ўлимга олиб келувчи оғир жароҳат етказиш) асосида жиноят иши очилган.

Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган Ўзбекистон фуқаролари:

1. Нусратов Нодирбек Ғуломқодирович, 1989 йил 29 октябрда туғилган;

2. Джамолитдинов Зиёдулла Рузибой ўғли, 1992-йил 11-майда туғилган.

З. Джамолитдинов жасади ҳеч қандай ҳужжатга эга бўлмаган номаълум шахс дея етказилган эди.

Фуқаро Нусратов Отабек (24.10.1987й.да туғилган) жароҳати туфайли касалхонага ётқизилган.

“Элчихона консуллик бўлими Россиянинг тегишли идоралари билан алоқа ўрнатди ва вазиятни назорат остида ушлаб турибди”, дейилади хабарда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *