Томскдаги фожиада ҳалок бўлганларнинг ўн биринчиси ҳам ўзбекистонлик эканлиги маълум бўлди

янв 24 / 2020

alt

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 21 январь куни Россия Федерацияси Томск областида ёнғин натижасида, 12 нафар фуқаро ҳалок бўлган эди. Шу куннинг ўзида 11 нафар фуқароларнинг шахсига аниқлик киритилиб, улардан 10 нафари ҳамюртларимиз ва 1 нафари Россия Федерацияси фуқароси эканлиги маълум қилинганди.

Мутахассислар томонидан олиб борилган бирламчи таҳлил натижаларига кўра, ёнғин оқибатида ҳалок бўлган ўн биринчи фуқаро Андижон вилояти Андижон туманида истиқомат қилган  Мамаджонов Музаффаржон Дилмуротович бўлгани аниқланди. Бу ҳақда ФВВ хабар қилмоқда.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *