Тошкент-Андижон йўналишидаги поезд жазирамада тўхтаб қолганига изоҳ берилди

июл 17 / 2019

 

Куни кеча Тошкентдан Андижонга йўлга чиққан поезд бир соат тўхтаб қолгани ҳақида ижтимоий тармоқларда хабарлар тарқалганди
alt
 
“Oʻztemiryoʻlyoʻlovchi” АЖ бу ҳолатни қуйидагича изоҳлади: 
 
"Иссиқ ҳаво ҳарорати натижасида 16 июль куни соат тахминан 18.00 да Тошкент-Андижон йўналишида ҳаракатланувчи 62-сонли йўловчи поезди электровозининг электр қувватида узилиш кузатилди. Натижада мазкур поезд Кучлук - Тўйтепа перегонининг 36 км 5 пикетида тўхтаб қолди. 
 
Кўрилган чора тадбирлар натижасида техник носозлик 1 соат ичида бартараф қилинган ҳамда поезд ҳаракати яна йўлга қўйилган. 
 
Электр тизимида узилиш бўлганда вагондаги кондиционерлар ишламаслиги ҳамда куннинг иссиқлиги инобатга олиниб, поезд тўхтаган вақтида вагон эшиклари очилиб шамоллатиб турилган ҳамда йўловчиларга бепул салқин ичимликлар тарқатилган. 
 
“Oʻztemiryoʻlyoʻlovchi” барча йўловчилардан юзага келган ноқулайлик учун узр сўрайди. 
 
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *