Тошкент автомобиль ҳалқа йўлида содир бўлган ЙТҲ оқибатида ҳайдовчи вафот этди

июл 18 / 2019

17 июль куни соат 03.30 ларда Тошкент автомобиль ҳалқа йўлида «Ласетти» ҳайдовчиси автоҳалокатга учради, деб хабар қилади ИИББ матбуот хизмати.
 
33 ёшли ҳайдовчи рулда ухлаб қолиши оқибатида қарама-қарши томонга чиқиб кетиб, бетон тўсиққа урилган. 
 
Тан жароҳатлари олган ҳайдовчи касалхонага етказилган. Бироқ кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан, вафот этган.
 
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *